Абдулазиз Камилов: Президент Мирзиёевнинг Самарқанд ташаббуси глобал мулоқотни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшади

    Мамлакатимизда 6 декабр 2023 775

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили БМТ штаб-квартирасида Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқига бағишланган брифингда маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, умумий кун тартибининг энг муҳим масалалари бўйича мунтазам форумлар ўтказиш орқали Самарқанд ташаббусини амалга ошириш глобал мулоқотни шакллантиришга, келишилган ёндашув ва ечимларни излашга, ишончни тиклашга ва глобал кескинликни пасайтиришга муносиб ҳисса қўшади.

    Бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонч ва ўзаро тушуниш, давлатларнинг қарама-қаршиликларни келишилган ва муросали ёндашувлар асосида ҳал этиш қобилияти ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

    Абдулазиз Камиловнинг эслатиб ўтишича, ана шундай шароитда Ўзбекистон президенти 2022 йилда “ Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббуси”ни илгари сурган эди. Унинг мазмун-моҳияти минтақавий ва глобал муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича мулоқотни йўлга қўйишдан иборатдир.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates