20 апр 2025
19:45

    Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди

    Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» орденининг «Офицер» даражаси билан тақдирланди.

    Бу ҳақда Италия Республикаси Президенти Бош котибиятининг "Gazzetta Ufficiale" ҳукумат газетаси расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизида маълум қилинди, дея хабар беради "Dunyo" АА.

    Рўйхатга Италия ва хорижий мамлакатларнинг бошқа таниқли арбоблари ҳам киритилган.

    Эслатиб ўтамиз, "Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун" ордени Италиянинг олий давлат мукофоти бўлиб, 1951 йил 3 мартда таъсис этилган. У Италия фуқаролари ва чет элликларни адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия, ижтимоий ва гуманитар фаолият соҳаларида миллат олдидаги катта хизматлари учун тақдирлаш учун мўлжалланган.

    Мукофотлаш Италия Президенти томонидан Вазирлар Кенгаши Раисининг розилиги билан, одатда йилига икки марта: 2 июнь (республика ташкил топган кун) ва 27 декабрь (Конституция куни) да амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech