баннер
28 мар 2025
16:43

    Саримсоқнинг янги нави давлат рўйхатидан ўтказилди ва ҳуқуқий муҳофазага олинди

    Фан 24 феврал 2025 560

    Бу нав бошқа саримсоқ навларидан узоқ вақт сақланувчанлиги билан ажралиб туради.

    Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Сурхондарё илмий тажриба станцияси томонидан саримсоқнинг янги «Термиз 2020» нави яратилди ва рўйхатдан ўтказилди.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, нав К-81 селекцион клонидан якка танлаш усули билан яратилган. Бу нав бошқа саримсоқ навларидан узоқ вақт сақланувчанлиги билан ажралиб туради.

    Саримсоқнинг шифобахш хусусиятлари жуда қадимдан маълум. Абу Али Ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида саримсоқнинг хусусиятлари ҳақида ёзиб қолдирган.

    Селекция ютуғига берилган патентнинг амал қилиш муддати 30 йилга тенг. Ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навлари, шу жумладан уларнинг пайвандтаглари учун бу муддатни 35 йилгача узайтириш мумкин.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech