баннер
14 мар 2025
02:53

    Адлия вазири Буюк Британия элчиси билан учрашди

    Бугун, 6 февраль куни адлия вазири Акбар Тошқулов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Смартни қабул қилди.

    Учрашув бошида адлия вазири Ўзбекистон ҳамда Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик динамикаси ҳамда адлия ва ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

    Жумладан, элчихона билан ҳамкорликда Буюк Британия тажрибаси асосида ташкил қилинган аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизими самарадорлиги муҳокама қилинди.

    Буюк Британия Intelлектуал мулк идораси ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўртасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш соҳасида ўрнатилган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёнларида миллий қонунчилик ТРИПС қоидаларига уйғунлаштирилди.

    Жаноб элчи, ўз навбатида, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, гендер тенглиги сиёсатини мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда улар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш йўналишларидаги саъй-ҳаракатларни эътироф этди.

    Тимоти Смарт жаноблари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат судини ташкил этилишини юқори баҳолаб, мазкур суд келгусида хорижий инвестицияларнинг ишончи ҳимоясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этди.

    Учрашув давомида Томонлар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Жумладан, интеллектуал мулк ҳимояси, ноқонуний ортирилган активларни қайтариш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳамда Буюк Британиянинг йирик юридик компанияларини Ўзбекистонда фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech