Контрафакт рация маҳсулотлари сотувига чек қўйилди

    Воқеа-ҳодисалар 25 апрел 2025 576

    Адлия вазирлигига “Радиcом“ МЧЖнинг “Самcом“ товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланилаётганлик ҳолати бўйича мурожаат келиб тушди.

    Қайд этилишича, текширувларда“С.С“ МЧЖ томонидан “Самcом“ товар белгиси билан истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида айнан ўхшаш бўлган ҳолда ишлаб чиқарилган 300 дона контрафакт рация (алоқа воситаси) савдога таклиф этиб келинаётганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан “С.С“ МЧЖга қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, товар белгилисининг ноқонуний сотуви тўхтатилди.

    Эслатиб ўтамиз: Товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача жарима солиниши, ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниши ҳамда 20 баравардан 1000 бараваригача товон пули ундирилишига сабаб бўлиши мумкин.