Адлия аралашуви билан фуқароларнинг 168 та ариза ва мурожаатлари қаноатлантирилди

    Ижтимоий ҳаёт 17 май 2022 1686

    Мамлакатимизда Адлия вазирлиги ҳамда унинг қуйи бўғинлари қонун ҳужжатларини бир хилда қўлланилишида ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишини ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини олиб боради.

    Хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида вилоятлар ва туман шаҳар адлия бўлимларида самарали ишлар амалга ошириляпти. Айни кунларда минглаб аҳоли вакилларининг мурожаатлари адлия бўлимларида тез ва осон ижобий ечим топяпти.

    Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Исроил Назаров коммунал соҳа вакиллари билан ойлик тўловлар масаласида ўзаро тушунмовчиликлар сабаб унинг оиласида муаммолар юзага келди. Гап шундаки, хонадоннинг сув ҳисоблагич ускунаси соз ёки носоз ҳолатда эканлиги ва шу сабабли унга қўлланилган жаримага ваколатли органлар ҳуқуқий баҳо бериши керак эди. Яқинларининг маслаҳати билан у Қўқон шаҳар адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Тез фурсатларда унинг мурожаати қонуний тартибда кўриб чиқилди.

    – Хонадонимиздаги сув ҳисоблагич ускунасини мутасадди ташкилотларнинг ўзлари ўрнатиб беришган, – дейди Исроил Назаров. Маълум бир вақт ўтгач, мутасаддилар ҳисоблагичнинг ишламаётганини айтишди ва менга жарима қўллади. Кейин адлияга мурожаат қилдим. Барака топсин, қонунан бузилган ҳуқуқларимни тиклаб берди.

    Қўқон шаҳар адлия бўлимига жорий йил бошидан буён Исроил Назаровдек адолат излаган фуқаролардан жами 238 та мурожаат ва аризалар келиб тушган. Эътиборли жиҳати шундаки, ана шу масалаларнинг 86 фоизи ижобий ечим топган.

    Данғара туманида истиқомат қилувчи Сайёра Нишонова мактабда ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган. Иш ўринларининг қисқариши сабаб у ишсиз қолди. Бироқ қонуний тартибга кўра, олий маълумотли педагог бўлган бу ходимга мактаб маъмурияти иш бериши керак эди. Бироқ ундай бўлмади. Сайёра адолат истаб касбдошларининг маслаҳати билан Данғара туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

    – Мактабимизда 13 нафар ўрта махсус маълумотли педагог ходимлар ишлайди, – дейди Сайёра Нишонова. – Менинг иш ўрним қисқариб кетса ҳам мавжуд қонунчиликка асосан олий маълумотли педагог бўлганлигим боис, менга дарс соатлари ҳам олиб берилиши керак эди. Лекин ундай бўлмади. Кейин ҳуқуқшунос дўстларимнинг маслаҳати билан туман адлия бўлимига мурожаат қилдим. Ҳозирда ўзим ишлаган мактабда ўқувчиларга дарс беряпман. Ҳуқуқларим тикланганидан жуда хурсандман.

    Фарғона вилоят адлия бўлимларига жорий йил бошидан буён жами 4 минг 680 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг 3 минг 642 таси қаноатлантирилган. 769 мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Эътиборли жиҳати шундаки, келиб тушган мурожаатларнинг 2 минг 355 таси шахсий қабулларда ва 1 минг 446 таси жойлардаги сайёр қабуллар жараёнида йўлланган.

    Элёржон Эксанов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    жамоатчилик билан алоқалар

    бўйича етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates