Учрашувда адлия вазири Р. Давлетов БМТТДнинг Коррупция ва давлат бошқаруви масалалари бўйича маслаҳатчисини мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар билан таништирди.
БМТТДнинг Коррупция ва давлат бошқаруви масалалари бўйича маслаҳатчиси Х. Харутюнян Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида сўнгги тўрт йилда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолаб, уларни янги босқичга олиб чиқишга ҳамда бу борада ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ва давлат бошқаруви соҳаларини янада ислоҳ қилишда яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.