Лого Лого-пв-уз

    Адлия вазирлиги ваколатлари кенгаймоқда

    Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасиниг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

    Қонун лойиҳаси билан интеллектуал мулк соҳасидаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда.

    Шунингдек, Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилган ҳолда, адлия органларига меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи бериляпти.

    Фракция аъзолари ҳар иккала қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида улардаги айрим нормалар юзасидан мутасаддиларга кўплаб саволлар билан юзланди. Қонун лойиҳаларини янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича тегишли тавсиялар берган ҳолда мазкур ҳужжатларни қўллаб-қувватлади.

    No date selected
    декабр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates