Адолатли глобал тизим — Инсониятнинг неча асрлик орзуси

    Фикр 24 сентябр 2020 3767

    Бугунги пандемик вазият дунёнинг энг йирик сиёсий уюшмаси фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Гарчи йил аввалида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси тантанали руҳда ўтказилиши кўзда тутилган бўлсада, кутилмаганда дунё миқёсида юзага келган фавқулодда вазият туфайли онлайн шаклда ташкил этилди.

    Табиийки, кун тартибидаги асосий масала ҳам дунё ҳамжамиятини ўйлантираётган коронавирус инфекциясига қарши кураш ва у келтириб чиқарган, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш бўлди.

    Пандемия оқибатларидан келиб чиққан ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш таклифи ўртага ташланди. Бунинг бош мақсади эса “ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш” тамойили бутун афкор оммасини бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Эътибор беринг: адолатли глобал тизим. Инсониятнинг неча асрлик орзуси эмасми бу!

    Пандемия сабоқларини тўғри англаган ҳолда давлатимиз раҳбари томонидан БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ғояси ҳам ушбу иллатга ёлғиз курашиб бўлмаслигининг ифодаси сифатида янгради. Зеро мазкур ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим.

    Президентимиз мазкур нутқи тарихий воқелик бўлиб, дунё ҳамжамияти учун тараққиётга хизмат қилувчи ғоялар ташаббускори, новатор сифатида яна бир бор гавдаланди.

    Бугунга келиб, давлатимиз раҳбарининг 2017 йилда БМТ минбаридан туриб Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият борасида билдирган ташаббусларининг аксарияти ҳаётга татбиқ этилгани нутқда бирма-бир асослантирилгани, ҳамжамият вакилларининг ушбу маърузага эътиборини янада оширгани ҳам айни ҳақиқат.

    “Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуси инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича дунё парламентарийларининг ўрнини ошириши табиий. Бу жараёнда жамиятда инсон ҳуқуқларини, адолатни таъминлаш бўйича қонун ижодкорлиги йўналишида парламент аъзолари учун ўзаро тажриба алмашиш имконияти яратилади. Албатта, Президентимиз бошчилигидаги ислоҳотлар натижаси ўлароқ мамлакатимиз парламентида ҳам инсон ҳуқуқларига оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тажриба шаклланганини ҳам қайд этиш жоиз. Ўтган тўрт йиллик давр мобайнида депутатларимиз томонидан мазкур йўналишда 100 дан ортиқ қонунлар қабул қилинишга эришилди. Айни шу жиҳат ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишини намоён этиб беради.

    Албатта, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий асоси билан бирга иқтисодий жиҳати ҳам бирдек муҳим. Фаровон, тўкин яшаш ҳам ҳуқуқларимиз сирасига киради. Бу борада мамлакатимиз Президенти, давлатимиз тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш каби ислоҳотлар билан бир қаторда минтақада ҳамкорликни кучайтириш асосий мақсадимиз эканлигини яна бир карра таъкидладилар. Минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашни Марказий Осиё давлатларининг ҳар бири олдида турган муҳим стратегик вазифа сифатида қаралганининг ўзиёқ масаланинг долзарблигидан далолатдир. Албатта, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш бўйича ташаббус бу борадаги ҳаракатларни мувофиқлаштириб туриши назарда тутилган. Барча жиҳатлари чуқур таҳлил ва аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ушбу ташаббуснинг тез орада амалга ошиши қардош халқлар фаровонлигига хизмат қилади.

    Давлатимиз раҳбари ўз нутқида юртимиз ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб: “Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақираман” дея биз ёшларга юртимиз равнақи йўлида ўз ҳиссамизни қўшишимиз учун мотивация бердилар ва бизларга бўлган ушбу юксак ишончни албатта бор билим ва ташаббусларимизни сафарбар этган холда оқлаймиз.

    Бундан ташқари Муҳтарам Президентимиз томонидан Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

    Марказий Осиёнинг ажралмас қисми бўлган Афғонистон масаласида Президентимизнинг таклифи жуда катта халқаро аҳамиятга эга, албатта. Зеро, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этилиши жафокаш Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак бериши шубҳасиз.

    Пандемия сабаб глобал муаммолар кучайганлиги, хусусан, “тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчамизни безовта қилиши зарур” деган сўзлари орқали Президентимизнинг инсонпарвар эканликларини бутун дунё аҳолиси яна бир бор ҳис этган бўлса ажаб эмас.

    Маърузада илгари сурилган халқаро ташаббусларни диққат билан тизимлаштирар эканман, улар сўнгги тўрт йилда ён-атрофимизда, мамлакатимизда бизнинг гувоҳлигимизда бўлганини англаб етдим. Ғурурландим. Ўзбекистондаги ташаббусларни, энди дунё ҳамжамияти ҳам янгилик сифатида қабул қила бошлади. Натижа олиб келаётган, халқини рози қилаётган, иқтисодий фаровонликни таъминлаётган ислоҳотлар барчани қизиқтириши табиий ҳол. Бу эса яна бир бор янги Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмаслигидан далолатдир.

    Исломбек Умиров,

    Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши

    Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини

    ошириш масалалари сектори мудири,

    Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates