Адвокатларнинг ўзи адвокат хизматига муҳтож бўлди

    Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати пора олган пайтда қўлга олинди.

    Маълум бўлишича, у Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарога нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари бўйича қўзғатилган жиноят ишида эҳтиёт чорасини енгилроғига ўзгартиришда ва судда ишни ижобий ҳал этишда ёрдам беришини айтган.

    Бунинг эвазига у фуқародан 3 700 АҚШ доллари олган пайтда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Адвокатлар билан боғлиқ шундай ҳолат Сурхондарё вилоятида ҳам аниқланди.

    Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати 60 миллион сўм пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Терговда аниқланишича, адвокат суд тизимидаги танишлари орқали ЖИБ Денов туман судида кўриб чиқилаётган жиноят ишида айбланувчига енгилроқ жазо тайинлашга ёрдам беришни ваъда қилган.

    Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates