Аэропортларни бошқаришнинг самарали йўллари

    Аэропортларга хусусий секторни жалб қилишнинг асосан 3 та модели мавжуд.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари аэропортларни ривожлантириш учун давлат-хусусий шерикликни фаоллаштириш йўлларини таҳлил қилди.

    Дунё мамлакатларида хусусий секторнинг инфратузилма объектлари фаолиятидаги иштироки ортиб бормоқда. Соҳага капитал тушумларни жалб қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш бу тенденциянинг асосий афзалликларидир.

    Аэропортларга хусусий секторни жалб қилишнинг асосан 3 та модели мавжуд:

    1. Тўлиқ хусусийлаштириш – аэропорт активларига эгалик ҳуқуқини давлат корпорациясидан хусусий инвесторларга акцияларни жойлаштириш ёки савдо келишуви орқали ўтказиш.

    2. Концессия битими – хусусий оператор инфратузилмага маълум миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини олади ва кейинчалик харажатларини аэропорт фойдаланувчиларидан турли тўловларни ундириш ҳисобига қоплайди.

    3. Бошқарув шартномаси – аэропорт активларини бошқариш учун хусусий сектор жалб қилинади.

    Халқаро тажрибада кенг тарқалган концессия шартномалари асосида жалб қилишга оид қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:
    Абиджандаги Xofoe-Buanyi (AERIA) аэропорти, Кот-д’Ивуар. Аэропорт хизматларини ташкил қилиш ва ривожлантириш Кот-д’Ивуар ҳукумати ва AERIA ўртасида имзоланган концессия шартномаси доирасида амалга оширилади. Концессионер бошқаруви остида йўловчилар оқими 2010-2019 йиллар оралиғида икки баравар кўпайиб, йилига 2 миллион нафардан ошди. Йўловчи терминалининг майдони 11000 метр квадратдан 23000 метр квадратгача кенгайтирилди. 2019 йилда аэропорт йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича халқаро миқёсда ҳам энг яхши аэропортлардан бири сифатида эътироф этилди.

    Сантьяго аэропорти, Чили. Ушбу аэропорт 2015 йилда “Nuevo Pudahuel” компанияси билан имзоланган 20 йиллик концессия битими асосида фаолият юритади. Концессия кўринишида киритилган 990 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя ҳисобига 248 400 метр квадрат майдонга эга янги терминал ишга туширилди ва у Сантьяго аэропортини Жанубий Америкадаги энг замонавий халқаро марказга айлантирди. Аэропортнинг йиллик сиғими икки баравар ошди (16 миллиондан 38 миллион йўловчига), шлюзлар сони 18 тадан 67 тага, қўниш йўлаклари сони эса 31 дан 76 тагача кўпайди.

    Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишда катта қадам қўйилди. Хусусан, 2022 йилда Самарқанд аэропорти хусусий компания – “Air Marakanda” хорижий корхонаси бошқарувига ўтказилди. Ушбу компания йўловчилар, терминаллар, самолётлар ва ердан туриб техник хизмат кўрсатиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий

    тадқиқотлар институти

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates