Андижон аэропорти халқаро парвозларни қайта бошлади

    Кенг кўламли таъмирлаш ишларидан сўнг, Андижон аэропорти халқаро парвозлар учун яна ўз эшикларини очди.

    Илк парвоз Flyone Asia авиакомпаниясининг Андижон — Жидда — Андижон йўналиши бўйича амалга оширилди.

    Бу ҳақда "Ўзбекистон аэропортлари" компанияси маълум қилди.

    Қайд этилишича, энди бу йўналиш бўйича ҳафтасига икки марта — сешанба ва пайшанба кунлари мунтазам парвозлар амалга оширилади.

    Q7 2261 рақамли рейснинг биринчи парвози байрамона кайфиятда ўтди, самолёт бортида 151 нафар йўловчи бор эди.

    Эслатиб ўтамиз, Андижондан Тошкентга Силк Авиа (душанба ва пайшанба кунлари) ҳамда Ўзбекистон Ҳаво Йўллари (чоршанба ва шанба кунлари) авиакомпаниялари ҳам мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates