Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклашни режалаштирмоқда

    Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

    Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

    22 август куни Туркманистоннинг «Аваза» сайёҳлик зонасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

    Раҳбарлар иштирокида бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Илҳом Маҳкамов ва Türkmenhowaýollary (Turkmenistan Airlines) давлат хизмати раиси Довран Сабуров ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги баённома имзоланди.

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат келажакда тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароит яратади.

    «Ҳозир Ўзбекистондан Туркманистонга тўғридан-тўғри рейслар йўқ… Бугун биз ҳужжатни имзоладик ва яқин келажакда уларни мамлакатларимиз ўртасида ишга тушириш имконияти пайдо бўлади», — деди Маҳкамов.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates