Афғонистондаги зилзилалар олдидан хавфдан огоҳлантирувчи тебранишлар кузатилган

    7 ва 11 октябрь кунлари Афғонистонда зилзилалар қайд этилди. Мутахассис Эркин Абдулаҳатов мазкур зилзилалардан олдин атмосферада қандайдир параметрларда ноодатий зилзила хавфини берувчи тебранишлар кузатилгани ҳақида ёзди.

    Унга кўра, биринчи тебраниш 30 сентябрда қайд этилган ва у 7 октябрда Ҳиротдаги зилзилани "чақирган". Иккинчи яъни бугунги зилзиладан олдин 7 октябрда ҳудудда худди шу каби тебранишлар ўзини "намоён" қилган.

    Мазкур икки тебранма шаклллар кўриниш ва ҳажм жиҳатидан бир-бирига ўхшаш бўлиб, ўхшаш ўлчамдаги зилзила потенциали яъни яқин орада шу каби кучли зилзила бўлишини англатади.

    Франк Ҳугербитс ҳам бу фикрга қўшилиб: "Шубҳасиз, атмосферада астрономик сабаблар (сайёраларнинг геометрик жойлашуви, гравитация) фонидаги сезилар сезилмас ўзгаришлар бизга кучли зилзилаларнинг олдинги сигналларини бериши мумкин. Бу, 1990-йилларнинг охирида тайванлик олимлар томонидан 140 та 6 магнитуда ва ундан юқори зилзилаларни текшириш орқали аниқланган", дейди.

    Шунингдек, Э.Абдулаҳатов Фанлар Академияси Сейсмология институтини Афғонистондаги икки зилзиладан хулоса чиқаришга чақирган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates