«Афросиёб» электропоезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтади

    Транспорт 4 октябр 2022 2325

    Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йил 17 октябрдан 764/763 сонли Тошкент — Самарқанд—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтади.

    Шу мақсадда, Даштобод бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилади, деб хабар беради «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали қуйидаги ҳаракат жадвали маълум қилинади:

    764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38

    763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16 — Тошкент 18:25