Конго Демократик Республикасида вазирни олиб кетаётган самолёт ёниб кетди

    Конго Демократик Республикасида (КДР) саноат вазири Луи Кабамбани олиб кетаётган самолёт аэропортда сирпаниб, ёниб кетди.

    Бу ҳақда Actualite портали хабар берди.

    Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Бортда 20 киши бўлган. Вазирнинг ташрифидан мақсад аввалроқ катта кўчки содир бўлган кобальт конида қутқарув ишларини текшириш эди.

    16 ноябр куни КДР жанубидаги ноқонуний мис конида катта кўчки содир бўлди, оқибатда 32 нафар кончи ҳалок бўлди. Бунинг сабаби ҳақида иккита тахмин илгари сурилди. Расмийлар бу ҳодисани кучли ёмғирдан кейин содир бўлган кўчкилар билан боғламоқда, аммо ундан олдин қуролли қўриқчилар ва кончилар ўртасида можаро келиб чиққан ва у отишма билан якунланган. Отишма пайтида қўлбола кўприк қулаб тушган ва кўчкига сабаб бўлган, деб хабар берди lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates