Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан "AGROBANK" АТБ Навоий вилояти бошқармасида 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги ҳамда "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида, бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.
Жумладан, танлов ҳужжатларига мос равишда баҳоламаслик, мувофиқлаштириш ҳамда иштирокчилар ўртасидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган талаблар мавжудлиги аломатлари кузатилди.
Юқоридагиларга кўра, Махсус комиссияси томонидан "AGROBANK" АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Ишни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади, — дейилади хабарда.