Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Рақобат қўмитаси "Реклама тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланиб, бу борада мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ўтказилган ўрганишлар давомида, Самарқанд шаҳрида жойлашган 2 та меҳмонхона:
"Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 16 моддаси ҳамда "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 6 моддаси талаблари бузилганлиги ҳолати аниқланиб, 2XURSHEDA GRAND" OK ва "DIPLOMAT PREMIUM" OKга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилди. Мазкур иш бошқарма Маxсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, ушбу меҳмонхоналарга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган "MINDED" МЧЖга тегишли бўлган "Minded school" ўқув маркази биносида жойлаштирилган реклама баннерида ўзбек кино актёри, халқаро даражадаги ҳуқуқшунос ва журналист Отабек Маxкамовнинг тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланилганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича "MINDED" МЧЖга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бошқарма Маxсус комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Натижада, "Реклама тўғрисида"ги Қонунининг 16 моддаси 3 қисм 5 xатбоши (жисмоний шаxснинг номидан ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш таъқиқланади) талабларини бузган ҳолда номақбул реклама (нотўғри, аxлоқсиз, яширин реклама, шунингдек ушбу Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама) сифатида жойлаштирилганлиги сабабли "MINDED" МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.
Шунингдек, юқоридаги субъектларга қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.