Навоийдаги кластерлар томонидан манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги аниқланди

    "XUDOYSHUKUR BOBO KLASTER" МЧЖ ва "NAVBAHOR TEKSTIL" МЧЖ пахта ҳосилидан олинган техник чигит маҳсулотини биржа савдоларига белгиланган тартибда сотувга қўймаслик натижасида асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган "Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида"ги Низомининг мувофиқ Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилиши белгиланган.

    Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, "XUDOYSHUKUR BOBO KLASTER" МЧЖ томонидан 2024 йил март июль ойларида пахта ҳосилидан олинган техник чигит маҳсулотининг савдога қўйиш жадвалларига мувофиқ биржа савдоларига қўймаслик натижасида 4 та ҳолатда олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи ўртасидаги тафовут келиб чиқиб асоссиз даромад олганлик, шунингдек "NAVBAHOR TEKSTIL" МЧЖ 2023 йилнинг октябрь ва 2024 йил август ойларида ҳам 4 та ҳолатда техник чигити маҳсулотини биржа савдоларига сотиш жадвалларида назарда тутилган ҳажмларда сотувга қўймаслик натижасида ҳам асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланди.

    Маълумот ўрнида. Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, Биржа савдоларида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан товарларни савдога қўйиш жадвалларини биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик ҳамда юқори ликвидли ва (ёки) монополь маҳсулотни савдога қўйиш жадвалларида назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш тақиқланган.

    Шунингдек, мазкур низом билан юқори ликвидли ва (ёки) монополь турдаги маҳсулотларни биржа расмий веб-сайтига савдога қўйиш жадвалларини жойлаштирмаслик рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар деб ҳисобланиши ва уларни амалга ошириш тақиқланган.

    Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан кластер корхоналарига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилиб тегишли чоралар кўрилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates