Рақобат қўмитаси: "Ipak yoʼli" АИТБга нисбатан жарима қўлланилди

    "Реклама тўғрисида"ги Қонунни бузганлиги учун "Ipak yoʼli" АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, жаримага тортилди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Рақобат қўмитаси "Реклама тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланиб, бу борада мунтазам равишда тизимли ишлар олиб бораётганлиги жамоатчилигимизга маълум.

    Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида "Ipak yoʼli" АИТБ томонидан эълон қилинган "Универсал" ва "Миллий" номли омонат турлари рекламасида "Универсал" омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз, "Миллий" омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоиз эканлиги ҳақида ахборотлар берилганлиги кузатилган.

    Шунингдек, банкнинг расмий веб-сайтида "Универсал" омонат тури бўйича омонатга қўйилган маблағлар бўйича йилнинг дастлабки 6 ойи учун депозит ҳисобрақамлари ёпилиши муддатига қараб йиллик 14 фоиз ставка ва йилнинг кейинги 6 ойи учун 18 фоиз ставка бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида маълумот кўрсатиб ўтилган. Аммо юқорида келтириб ўтилган реклама воситаларида "Универсал" номли омонат тури ҳақидаги бошқа муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаганлиги ҳолати аниқланди.

    Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси "Реклама тўғрисида"ги Қонунининг 16 ва 43 моддалари ва "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан "Ipak Yoʼli" АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates