"NAMANGAN SUV TAʼMINOTI" АЖга нисбатан чора кўрилди

    Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси "Namangan suv taʼminoti" АЖ томонидан 2023-2024 йилларда амалга оширилган давлат харидлари юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, "Namangan suv taʼminoti" АЖ буюртмачилигида 2023 йил давомида ҳамда 2024 йил 16 июнь кунига қадар жами 167 та лот бўйича бошланғич нархи 4,9 млрд сўмга яқин амалга оширилган давлат харидлари ўтказилган.

    Ўрганишлар давомида мазкур акциядорлик жамияти томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда "Рақобат тўғрисида"ги Қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлди.

    Бундан ташқари, буюртмачи томонидан 36 та лот бўйича бошланғич нархи 846,1 млн сўмлик танлов савдоларида бир-бирига боғлиқ бўлган (аффилланган) жамиятлар ғолиб деб топилганлиги аниқланди.

    Ҳудудий бошқарма томонидан давлат харидларида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун талаблари бузилганлиги юзасидан Буюртмачи ташкилотга ("Namangan suv taʼminoti" АЖ) нисбатан тузилган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга тақдим этилди.

    Шунингдек, "Namangan suv taʼminoti" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарима қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органига маълумотлар юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates