Аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга газ етказиб берилади

    Агросектор 18 октябр 2023 1675

    Қишлоқ хўжалиги Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ишларини бошлади.

    Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қатор мутасадди ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда иссиқхона хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда асосий фокус тадбиркорлик субъекти вакилларини куз-қиш мавсумида фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мувофиқлаштириш масалаларига қаратилди.

    Маълум қилиндики, Қишлоқ хўжалиги Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ишларини бошлади.

    Бу борада дастлабки шартномалар имзоланган ва ўзаро келишувга мувофиқ, тадбирклорлар шартнома шартларига амал қилишлари белгиланди.

    Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ масъуллари ҳамда иссиқхона юритувчи тадбиркорлар вакиллари иштирок этишди.

    Таъкидлаб ўтилдики, газнинг тадбиркорлик субъекти вакилларига етказиш таннархи 1 куби учун 1.500 сўмни ташкил қилади. Тадбиркор рақамли ўлчов ҳисоблагич, заҳира ёқилғи ҳамда олдиндан бўнак тўловини амалга ошириши, унинг иссиқхонасида зангори оловнинг ёнишига замин яратади.

    Бу ишларни мувофиқлаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги қошида доимий ишлайдиган Call-маркази ташкил этилди. 1342 рақами ишга туширилди.

    Бундан ташқари агентлик иссиқхона хўжалиги вакилларига маслаҳат-консалтинг хизматини кўрсатиши ва уруғлик ҳамда кўчатларни етказиб бериш бўйича ишларни координация қилиб бориши белгиланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates