Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 34 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги юрт равнақи ва тараққиётини белгилаб беришдаги муҳим омиллардан биридир. Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратиб келиняпти.
Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза тадбирлари натижаси 243 та қонунчилик ҳужжатида амалда ўз аҳамиятини йўқотган ва амалга ошириш механизмларига эга бўлмаган 350 та норма ва ҳуқуқий бўшлиқлар аниқланган эди.
Таълим ҳар бир давлат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири. Ўзбекистонда ўқитиш сифатини ошириш, замон талабларига мослигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Олий таълим муассасалари ва абитуриентлар учун квоталар сезиларли даражада кўпайди. Олий ўқув юртларини географик жиҳатдан кенг тақсимлаш мақсадида, айниқса, ҳудудларда янги университет ва институтлар очилди.
Президент фармонига шарҳ