баннер
26 мар 2025
17:48

    Аҳолини чалғитувчи "ҳалол" сўзи қўшилган ахборот платформасининг номи ўзгартириладиган бўлди

    Ижтимоий тармоқлар орқали “Halol Bozor" номи остида кўчмас мулклар савдосини амалга оширувчи хизматлар тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилгани аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Дастлабки ўрганишларда хусусий уй-жой савдоси тўғрисида маълумот берувчи ахборот ресурси орқали кўчмас мулк олиш ниятида бўлган фуқароларни чалғитиш мақсадида ўз ахборот ресурси номланишида асоссиз равишда “Halol Bozor" номидан фойдаланганлиги маълум бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига кўра, номақбул (ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган) реклама тақиқланган.

    Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитанинг "Ҳалол" сертификати ёки "Ҳалол" ном одатда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш ва ташиш жараёнларида қўлланилиши, турли реклама ва эълонларида аҳолини чалғитувчи "ҳалол" сўзини қўшиш билан мижозлар сонини кўпайтиришни мақсад қилингани бўйича ҳам умумий хулосаси мавжуд.

    Юқоридагиларга кўра, "Halol Bozor" ахборот ресурсини юритувчи шахсларга реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ҳақида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қонунбузилиш ҳолатини келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма хати киритилди.

    Натижада "Halol Bozor" платформаси номи ихтиёрий равишда бошқа номга ўзгартирилиши таъминланди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech