баннер
30 мар 2025
19:21

    Икки вилоятда “сигаретфуруш“лар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Фарғона ва Тошкент вилоятларида ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. Қўқон шаҳри «Аччиқкўл« МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода чет элда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз 5 280 қути 62,7 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Шунингдек, Департаментнинг Паркент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.И. сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 325 дона тамаки маҳсулотларини фуқаро М.Х.га 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech