Қайд этилишича, ўтказилган ўрганишлар давомида 12 та корхона (“Sm metan elit oil” МЧЖ, “Avesta comfort eko-gaz” МЧЖ, “S.U.K. oil” МЧЖ, “As Sirdaryo servis” МЧЖ, “Avto mag petrol” МЧЖ, “Berdiyor Xabib” МЧЖ, “Madinabonu Robiyabonu hamkor” МЧЖ, “Tex bazar group 001” МЧЖ, “Roxon xaa” МЧЖ, “Farrux medio servis” XK, “Khizmat travel” МЧЖ ва “Tire max” МЧЖ) томонидан реклама қонунчилиги талабларини бузганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан ”Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга ишлар қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.