Қайд этилишича, ўтказилган текширувларда Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 4 та — “Mirabelle travel”, “Ketdik Tour”, “ Ayattour”, “Tavakkalna Travel” МЧЖлари туроператорлар томонидан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилганлиги ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан молиявий жарималар қўлланилди.
Шунингдек, Қўмитанинг Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 5 та — “Jat Travel” instagram sahifasi, “Fargʻona Umra”, “Saudiyaga Sayohat”, “Aziz Turizm”, “Sardor Turizm” Телеграм каналлари админлари томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шу билан биргаликда, 12 дан ортиқ лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига маълумот киритилди.
Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши таъминланади, — дейилади хабарда.









