Аҳолининг медиа саводхонлиги ошириш ЮНEСКО иштирокида давом эттирилади

    Рақамлаштириш 3 март 2023 1049

    Жорий йил 2 мартда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ЮНEСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари ва ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида аҳоли орасида медиа саводхонликни ошириш ва бу бўйича махсус тренинглар ташкил этиш, ҳунармандлик билан шуғулланаётган аёлларни қўллаб-қувватлаган ҳолда улар учун махсус Workshopлар ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

    Шу билан бир қаторда, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Foreign Languages телеканалини IT соҳасига оид контентлар билан бойитиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ва бу орқали чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган ёшларни ITга қизиқтириш, IT таълим йўналишида кенг қамровли ишларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Ўз навбатида, Ўзбекистонни халқаро майдонда минтақавий IT хаб сифатида танитиш бўйича фикрлар алмашилди.

    ЮНEСКО Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар юқори даражада эканлигини қайт этиб, рақамлаштириш йўналишида ҳамкорликда лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates