Аҳолининг муаммолари ўрганилиб, давлат хизматлари кўрсатилди

    Ижтимоий ҳаёт 16 ноябр 2021 950

    Тахтакўпир туман марказидан 150 километр узоқда, Қозоғистон Республикаси чегарасида жойлашган «Қоструба» маҳалла фуқаролар йиғинида 101та хонадонда 492 нафар аҳоли истиқомат қилади.

    Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси томонидан ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

    Бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 23-умумтаълим мактабида 36 нафар ўқувчи таълим олади. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор Пердеш Исмайлова томонидан ташкил қилинган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 15 нафар болажон таълим-тарбия олади.

    Ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг олисини яқин қилиш мақсадида ташкил этилган тадбир доирасида Тахтакўпир тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқароларга турар жойларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда турар жойларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, фуқаро Роза Қорақулова туман марказидан олис ҳудудда жойлашганлиги ва бориб келишга имконияти йўқлиги сабабли анча вақтдан буён кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қийналиб юрган эди. Натижада ушбу фуқаронинг кадастр паспорти шу ернинг ўзида расмийлаштириб берилди.

    Тадбир давомида ушбу ҳудудда жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болаларга Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг совғалари топширилди. Ҳудуд аҳолисига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Давлат хизматлари агентлиги

    Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

    матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates