Аи-80 маркали бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб бориляпти

    Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Одил Темиров маълум қилди. 

    Аи-80 маркали бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб бориляпти. Ҳозирда Хитой компанияси билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бошланган.

    Ҳисоб-китобларимизга кўра, 1 йилда ишлатиладиган Аи-80 бензиндан воз кечилса, бу республика миқёсида 17 минг тонна углерод оксиди эмиссиялари камайишига олиб келади", деди мутахассис.

    Айни вақтда бутун дунёда экологик нуқтаи назардан Евро-5, Евро-6 талабларига мос келадиган Аи-92 ва ундан юқори бензин турига ўтилган. Евро-2 экологик талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилаётган Аи-80 автобензин ёнганда ажралиб чиқадиган эмиссия нормалари, жумладан углерод оксиди ёки ис газининг меъёри автотранспорт босиб ўтадиган 1 километр масофа учун зарар миқдори 2,2 грамм, азот оксиди эса 0,5 граммни ташкил этади.

    Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш нафақат техниканинг ишлаш даврийлигини чўзади, балки атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates