Қайд этилишича, бу каби ҳолат Бухоро тумани «Шергирон» МФЙда жойлашган «Э.Н.М.» МЧЖга қарашли АЁҚШ фаолиятида кузатилган.
Шохобча шу йилнинг октябрь ойи бошида фаолияти тўхтатилганига қарамай, 10, 16, 18 октябрь кунлари жами 11,3 тонна АИ-80 русумли автобензин биржа орқали сотиб олган, бироқ бензин харидорларга сотилмаган.
Худди шу каби ҳолат Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Д.О.П.» МЧЖга қарашли шохобчада ҳам аниқланди. 19 931 литр миқдордаги АИ-80 русумли автобензин асоссиз сақлаб турилган. Назорат тадбирида 20 та 10 литрлик ностандарт елим идишларда жами 200 литр миқдордаги автобензин шохобча ҳудудида сақланаётгани маълум бўлди.
Хоразм вилояти Боғот туманидаги 5 та АЁҚШ — «С.О.757» МЧЖ, «О.Х.» МЧЖ , «Б.О.Х.» МЧЖлар ҳамда «С.» ва «Ш.» хусусий корхоналарга қарашли АЁҚШларда эса АИ-80 русумли автобензин нархи асоссиз оширилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.