Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС) Бош Ассамблеясининг 2022 йилдаги илк йиғилиши бўлиб ўтди

    Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС) Бош Ассамблеясининг жорий йилдаги илк йиғилиши масофавий шаклда бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК директори А.Закиров ва Марказнинг масъул ходимлари иштирок этди.

    Бошқа йиллардан фарқли ўлароқ, бу йил АРАС Ижроия қўмитаси АРАС Бош Ассамблеяси ва АРАС MRA Кенгаши йиғилишларини биргаликда ўтказишга қарор қилди.

    Тадбирда 50дан зиёд давлатларнинг АРАСга аъзо аккредитация идораларидан 180 нафар вакиллар қатнашди. Номма-ном овоз бериш тартиби билан кворум тасдиқланди ва APAC-GA-2022-1-3.0 Кун тартиби қабул қилинди. Йиғилишда АРАСнинг амалдаги Стратегик режаси бўйича йил давомида амалга оширилган фаолият натижалари эътироф этилди.

    Тадбир давомида 2022 йилда ўтказилган сайлов натижаларига кўра АРАС раҳбарлари ҳамда АРАС қўмита аъзолари ва вакилларининг номзоди тасдиқланди. Эндиликда улар янги таркиб ва янги режа асосида иш юритади. Бу эса ташкилотга аъзо давлатлар аккредитация идоралари учун янги лойиҳалар, тренинглар ва маҳорат дарслари кўламининг ортиши деганидир.

    Шунингдек, 2021 йилга оид молиявий ҳисобот, техник қўмита ва ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари, АРАС MRA кенгаши раисининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти, Европа аккредитация ҳамкорлиги (EA), Африка аккредитация ҳамкорлиги (AFRAC), Америка минтақаси аккредитация ҳамкорлиги (IAAC) минтақавий аккредитация ташкилотлари ҳамда ILAC ва IAF халқаро аккредитация ташкилотларининг маълумотлари тингланди.

    Бош Ассамблея томонидан 2023-2026 йилларга мўлжалланган АРАС Стратегик режасини ишлаб чиқиш таклифи берилди ва навбатдаги йиғилишларни 2023 йил июнь ойида АҚШда, 2024 йил июнь ойида Россияда, 2025 йил июнь ойида Ҳиндистонда ўтказишга келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК 2019 йил апрель ойидан мазкур ташкилотнинг мухбир аъзоси ҳисобланади.

    2022 йилнинг биринчи чорагида эса Марказда APAC томонидан паритет баҳолаш ўтказилди ва бу жараёнда 8 нафар халқаро эксперт Ўзбекистондаги аккредитация тизими ва аккредитациядан ўтган МВО фаолиятини чуқур ўрганди ҳамда мутахассислар малакасини текширди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates