Талаб қилиб олинмаган дивидендлар жамият акциядорларининг реестрида акциядорларнинг банк реквизитлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли юзага келган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ оддий акцияларига эга ягона акциядорининг 2025 йил 15 апрелдаги қарорига мувофиқ 2023 йил якуни бўйича дивидендларни тўлаш ҳамда қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач, 2018 йил якуни бўйича ҳисобланган, бироқ унинг эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси ёҳуд меросхўри томонидан 3 йил давомида талаб қилиб олинмаган дивидендлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ ихтиёрида қолдирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунининг 51-моддасига мувофиқ эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан акциядорлар томонидан дивидендларни олиш учун ўз реквизитларини тақдим этилиши зарурлиги, акс ҳолда талаб қилиб олинмаган дивидендлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ ихтиёрида қолдирилиши чоралари кўрилиши тўғрисида эълонлар берилган.
Шунга кўра, дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида, акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Корпоратив муносабатлар департаментига мурожаат қилишларини, бунда акциядорнинг банк реквизитлари (пластик картанинг рақами, амал қилиш муддати ва транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами ва коди) ва паспорт нусхасини тақдим этилишини сўраймиз.
Қўшимча маълумотлар учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ Корпоратив муносабатлар департаментига мурожаат қилиш мумкин.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй;
Телефон: (+998 71) 231-13-96; (+998 71) 207-27-72 (ички рақам: 2064, 2067);
Электрон почта манзили: kans@ung.uz.
Реклама