Мўйноқдан отилиб чиққан катта босимдаги газ қудуғи муваффақиятли жиловланди

    Шу йилнинг 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ майдонидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли янги, лойиҳавий чуқурлиги 5000 метр бўлган 1-сон излов қудуғида чуқурлиги 4707 метр бурғиланганда тўсатдан газ отилиб чиққан эди.

    Содир бўлган газ отқинини бартараф этиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан кечаю-кундуз иш олиб борувчи тезкор Штаб ташкил қилинганди.

    "Ўзбекнефтигаз"нинг хабар беришича, Махсус Штаб томонидан газ отқинини бартараф этишга қаратилган тезкор «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, ишлар босқичма-босқич ҳамкор ташкилотлар кўмагида амалга оширилди.

    Бугунги кун ҳолатига кўра, «Йўл харитаси»даги барча ишлар малакали маҳаллий мутахассисларнинг машаққатли ва самарали меҳнати, халқаро тажрибага эга ҳамкор компаниялар вакиллари ҳамда махсус техника воситалари ёрдамида муваффақиятли бажарилиб, қудуқни бошқариш имкони яратилди.
    Қайд этиш жоизки, қудуқ турли бахтсиз ходисалар, талофатларсиз жиловланди.

    Мураккаб шароитдаги қудуқни ёпиш ишларида кўрсатган ғайрат ва шижоати, оловли майдондаги ўта оғир ва машаққатли меҳнати учун 200 нафар ишчига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates