1. Мўмин Ризога таклиф этиладиган қаҳрамон, албатта характерли, томошабин ёдида қоладиган шахс бўлиши керак. Актёр ўша қаҳрамонни нафақат эсда қоларли бўлишига, балки бошқаларга ўрнак бўлишига ҳам катта аҳамият беради.
2. Мўмин Ризони халққа танитган катта ролларидан бўлган “Юраклар жанги” сериалидаги Бобур ака образи, унга қаҳрамоннинг характери ва тақдири тарафлама маъқул бўлган. Яъни, актёр бу қаҳрамоннинг ота-онасидан сўнг, ўз жигарларига меҳрибон оила бошлиғи бўлганлиги, шу билан бирга содда, ишонувчан, аммо ўзига яраша қаттиққўл, ҳалол ва адолатпарварлиги каби жиҳатларига эътибор қаратган.
3. Мўмин Ризонинг ҳаётда энг ўзига характер тарафлама яқин бўлган роли бу, “Эгизак ошиқлар” фильмидаги Рустам образидир. Актёрнинг ўзи ҳам, ҳаётда ўз оиласи ва яқинларига меҳрибон, ақлли, оғир-босиқ, тадбиркор ва шижоатли инсон.
4. Мўмин Ризо шу кунгача ижро қилган қаҳрамонларидан “Юраклар жанги” сериалидаги Бобурнинг ўз соддалиги ва ишонувчанлиги туфайли, қарздорлик ҳолатига тушишини қабул қилолмайди ва ҳеч қачон бу каби вазиятда, ўша қаҳрамондек йўл тутмаган бўларди.
5. Мўмин Ризо ўзининг илк ижро қилган ролларида “уддалай оламанми?” деган ҳадик ва ҳаяжон бўлганлигини, ҳамда бу ролларни ижро қилишга бироз қийналганлигини яширмайди.
6. Мўмин Ризо ёш бўлишига қарамай ҳаётда ҳамма нарсага улгурган инсон бўлиб, ўзи ижро қилган ҳеч бир қаҳрамон ўрнида бўлиб қолишни ҳеч қачон ўйлаб ҳам кўрмаган. Унда “ижро қилган ролларимни бирортасининг ўрнида бўлиб қолсам” деган фикр ҳам бўлмаган.
7. Мўмин Ризо рафиқаси актриса Зиёда Нормуродова билан “Бахт қуши” сериалида бирга роль ижро қилишган, ҳамда сюжетга кўра, сериал якунида уларнинг қаҳрамонлари турмуш қурган.
8. Мўмин Ризонинг рафиқаси Зиёда Нормуродова умр йўлдошининг касбини жуда ҳам ҳурмат қилади ва ҳар доим қўллаб-қувватлайди. Актёрга берилган сценарийларни оилавий ўқиб, муҳокама қилишади. Зиёда Нормуродова ўзи ҳам актриса бўлгани учун, умр йўлдошини яхши тушунади, ҳамда унга берилган ролларга мос кийимларгача танлаб, тайёрлаб беради. Актёрнинг бошқа актрисалар билан бирга роль ижро қилиши масаласида, Зиёда ўз умр йўлдошига қаттиқ ишонади ва актрисалар билан бирга роль ижро қилиш, бу касб тақозоси эканлигини яхши тушунади. Уларнинг оиласи, ўзаро кучли муҳаббат ва катта ишончга қурилган.
9. Актёр ўзи роль ижро қилган фильм ва сериалларни диққат билан бошидан якунига қадар кўради ва доимо ўз ролини диққат билан таҳлил қилади.
10. Мўмин Ризо ўз ижросига жуда талабчан актёр. У ўзини ўзи танқид қилиб, мулоҳаза юритади ва ўзи сезган камчилик, хатоларини кейинги ролларида такрорламасликка ҳаракат қилади.
11. Мўмин Ризо Болливуд актёрларидан Салмон Хонга ҳавас қилади. Унинг актёрлик маҳоратини ҳурмат қилади ва унга ўхшашга интилади. У ҳаётда Салмон Хоннинг мухлиси.