Актёрнинг "саҳна маҳорати" ва қоровул бўлиб ишлаши ҳақидаги найранг ва ҳийлалари иш бермади

    Сериалларда “кўча образи”ни яратган актёр, МИБ биносига келиб, ходимлар билан гаплашгач, ўзини “қийналган эркак” образида гавдалантирди.

    Масала шундаки, Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлими иш юритувида қарздор У.М дан, ундирувчи Ш.Ж фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари таъминоти учун 1/2 кисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

    Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида,қарздор томонидан алимент пулларини вақтида тўламаганлиги эвазига унинг қарздорлиги жами 33 млн. 167 минг сўмни ташкил этган ва МИБ идорасига келмай юрган, ходимлар ҳам унга нисбатан қонуний чора кўрилиши бир неча огоҳлантирган эди.

    Қарздорнинг тушунтириши бўйича у сериалларда актёр сифатида иштирок этиб туриши,лекин муайян ишлаш жойи мавжуд эмаслиги, шу сабаб юқоридаги суммани тўлаб бериш имконияти йўқлигини важ қилиб “қийналган эркак”образига кириб олган. Актёрлиги иш бермагач, маданият саройларидан бирига 0,5 ставкага қоровул бўлиб ишга киргани ҳақида маълумоти ҳам иш бермади.

    Бюро ходимлари томонидан қонун барчага баробар принципи қўлланилиб, қарздорга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси билан ЖИБ Юқоричирчиқ туман судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates