NASAнинг маълум қилишича, Қуёш ҳозирда икки йил аввал бошланган ва бир мунча вақт давом этиши мумкин бўлган фаоллигининг энг юқори чўққисига чиқди. Аммо аниқ маълумотлар кейинроқ, қўшимча таҳлилдан сўнг маълум бўлади. Одатда бу босқич тахминан 3-4 йил давом этади.
Қуёш фаоллиги даврий тус олиб, 11 йиллик ритмда – ҳам сокин давр ҳукмронлик қилади, ҳам чақнашлар содир бўлади. Айнан шу пайт Қуёшда тез-тез қуёш массасининг чайқалиши ва отилиши юз беради, бу эса геомагнит бўронларни келтириб чиқаради. Айнан шу бўронлар ранг-баранг шимол ёғдусини юзага келтиради, деб хабар беради tengrinews.kz.