Ўзбекистон ва Венгрия ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиради

    Бизнес 18 октябр 2024 517

    Жорий йил 17октябрда Қўқон шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Венгрия минтақалараро форуми бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев, Венгриянинг Яс-Надкун-Сзолнок округи президенти И.Хубай, шунингдек, вилоят ҳокимликлари, вазирлик, идоралар раҳбарлари ва ходимлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Сўзга чиққанлар ўз чиқишларида Ўзбекистон ва Венгрия ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва алоқалар кенгайишининг ижобий динамикасини қайд этдилар. Охирги беш йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошди. Венгриянинг Gedeon Richter, Meditop Pharmaceutical, Inpark, Bonafarm, BDPST Group, Bayer Construct Group ва бошқа йирик компаниялари фармацевтика, кимё, электротехника ва қишлоқ хўжалиги, банк секторида қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келяпти.

    Ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди. Узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни вилоят иқтисодиётининг фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги каби муҳим йўналишларида ривожлантиришга тайёрлиги тасдиқланди.

    Тадбир сўнгида Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри ва Яс-Надкун-Солнок вилояти ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, шунингдек, Фарғона вилояти ишбилармонлар миссиясининг Венгрияга ташрифини 2025 йилнинг биринчи ярмида амалга оширишга келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates