Жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкентда вазир Лазиз Қудратов Қатар билан Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Шайх Муҳаммад Бин Аҳмад ал-Куварий ўртасида 40 дан ортиқ компаниялар вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.
Унда иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, жумладан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, тоғ-металлургия, энергетика ва нефть-кимё, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, транспорт ва логистика соҳаларида, шунингдек, хусусийлаштириш дастури доирасида қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш учун фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Суҳбат якунида “Dynasty Jet” компаниясининг Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Шу билан бирга, Қатарнинг “Al Mai Trading”, “High Com Global Trading” ҳамда Ўзбекистоннинг “Millmax Trading” ва “Turan as” компаниялари билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон томони янги ташаббусларни амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар. Қатар томони эса мамлакатда инвесторлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолади ва муҳокама қилинган барча лойиҳалар бўйича фаол ишлашга тайёрлигини таъкидлади.