Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-86-сон, 15.05.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

    • иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш;
    • ёшлар билан манзилли ишлаш орқали глобал меҳнат бозорида рақобатбардош бўлган мутахассислар тайёрлаш ҳамда мамлакат тараққиёти учун янги инновацион имкониятлар яратиш.

    Фармонга кўра, “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур амалга оширилади.

    Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатни ташкил этилади. Шунингдек, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти фаолияти йўлга қўйилади.

    Фармонга кўра, Мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

    Мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш имконини берувчи халқаро таълим дастури дипломи (International Baccalaureate) берилади.

    Ўқувчилар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилиб, 1 нафар маслаҳатчи ва педагогга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативига мутаносиб равишда 1:15 ва 1:8 нисбатлар қўлланади.

    • Мактабда таълим жараёни вариатив ўқув режалар асосида амалга оширилади ҳамда ўқувчилар инглиз тилидан ташқари камида яна битта қўшимча хорижий тилга ўқитилади;
    • Мактабда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчиларнинг умумий чекланган сони 180 нафарни ташкил этади.

    Ўқувчиларга илмий-тадқиқот ва инновацион стартап лойиҳалар ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳалар бўйича ўзининг портфолиосини шакллантиришга кўмак берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates