Ал-Хоразмий университети ташкил этилади

    Таълим 1 май 2025 2035

    “Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-160-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Ал-Хоразмий университети ташкил этилади.

    Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан

    — математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
    — ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш.
    — Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.
    — В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали Университет биносида ташкил этилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти йўлга қўйилади

    Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates