“Диелла” (албан тилида “қуёш”, аёллар исми) номини олган модель давлат харидлари учун жавобгар бўлади, деб хабар беради Telegrafi.
Албания Бош вазири Эди Рама “Диелла” ҳукуматнинг жисмонан мавжуд бўлмаган биринчи аъзоси эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, модель сунъий интеллект ёрдамида виртуал тарзда ишлаб чиқилган.
Бош вазирнинг таъкидлашича, сунъий интеллект модели “100 фоиз бузилмайдиган” давлат харидлари тизимини яратиш мақсадида давлат тендерларини ўтказади.
“Диелла” аллақачон давлатнинг электрон Албания рақамли платформасида қўлланилмоқда, бу кўпчилик давлат хизматларидан фойдаланиш имконини беради, деб хабар берди gazeta.ru.









