баннер
7 апр 2025
09:57

    Алимент миқдорлари қандай белгиланади?

    Алимент миқдорини белгилашда, талаб алимент тўлаши шарт бўлган шахсларнинг барчасига ёхуд уларнинг бир нечтасига ёки фақат бирига қаратилган бўлишидан қатъи назар, ана шу шахслар ҳисобга олинади.

    Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига асосан, алимент миқдорлари қуйидагича белгиланади.

    1. Вояга етмаган болалар учун:

    Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига кўра:

    Агар ота-она ўртасида келишув бўлмаса, суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорида ундирилади:

    — Бир бола учун — тўртдан бир қисми (25%)
    — Икки бола учун — учдан бир қисми (33%)
    — Уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси (50%)

    Бу миқдорлар тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

    Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

    2. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар учун:

    Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 101-моддасига кўра:

    Алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

    3. Эр-хотин (собиқ эр-хотин) учун:

    Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 119-моддасига кўра:

    Алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг (собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

    Бу сумма қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

    4. Бошқа қариндошлар ва шахслар учун:

    Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 129-моддасига кўра:

    Қариндошлар ва бошқа шахслардан вояга етмаган болалар учун, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахслар таъминоти учун ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент ундирилаётган шахснинг ва алимент олаётган шахснинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech