Алимент тўлашдан қочиб юрган қарздор ота ўзи яшаётган хонадон қудуғидан топилди

    Отанинг қарздорлиги 10 млн сўмдан ортиб кетган.

    Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари фарзандини моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор отанинг унинг яшаш хонадонидаги қудуқдан топишди.

    Гап шундаки, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Саиджон турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрашиб кетади ва иккинчи томон фарзандини моддий таъминламай қўяди.

    Шундан сўнг, она ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда фарзанди ҳаққини талаб қилиб судга мурожаат этади.

    Суд қарорига кўра, ундирувчи Замирахон фойдасига икки нафар фарзандлари учун ҳар ойда алимент ундириш тартиби белгиланади.

    Суд ижро ҳужжати Бюронинг Олтиариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

    Бироқ ота алимент тўламай қочиб юрган ва қарздорлик 10 млн сўмдан ортиб кетган.

    Охир-оқибат унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинди. Бошқарма инспекторлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳамкорликда олиб борган қидирув ишларида қарздор Саиджон яшаш хонадонидаги янги ковланаётган қудуқ ичидан топилди.

    Қидирувдаги шахс белгиланган тартиб бўйича давлат ижрочисига топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates