Алиментдан қарздор ота фарзанди учун олдиндан 5 йиллик тўлов қилди

    Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши тумани иш юритувидаги алимент ижро ҳужжати бўйича қарздор ота қарзлари билан бирга 5 йил учун олдиндан тўловни амалга оширди.

    Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси маълум қилди.

    Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2020 йил 24 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор З.У.дан ундирувчи М.М. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган ижро ҳужжати келиб тушди.

    Ҳужжатга асосан қарздор ота алимент қарздорлигини ўз вақтида тўланмагани сабаб, 14 млн. сўм миқдорида қарздорлик шаклланган.

    Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида қарздор З.У. алимент қарзлари билан бирга олдиндан 5 йил учун алимент пулларини тўлаб беришни билдирди. Қарздорнинг маълум қилишича, унинг касби қурувчилик ва у тез кунларда Россия федерациясига ишлаш учун чиқиб кетиши лозим.

    Шу тариқа, З.У.фарзанди таъминоти учун 11 200 АҚШ доллари (142 млн. сўм) миқдоридаги пулларни тақдим қилди.

    Эндиликда, З.У.нинг хорижга чиқиши учун қўйилган чекловлар олиб ташланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates