Фарғона шаҳрида яшовчи ота фарзандининг 18 ёшигача тўланадиган алимент пулини олдиндан тўлади

    Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи ота фарзанди учун 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши керак бўлган алимент пулларини аввалдан тўлаб қўйди.

    Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Х. ундирувчи Х.Қ.нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

    Таъкидланишича, фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор И.Х. алимент тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини айтиб, Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган.

    Бюронинг давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 75.564.625 сўм алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ижро ҳужжати тамомланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates