Алиментдан қарздор ота девор ортидан топилди

    Ижтимоий ҳаёт 11 апрел 2025 1017

    Маълумотларга кўра, қарздор ота 2024 йил апрель ойидан қидирувда бўлиб фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб қочиб юрган.

    МИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг хабар беришича, ФИБ М.Улуғбек туманлараро судининг 05.05.2023 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Н.Ҳ.дан ундирувчи Ш.Ҳ. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлимига 08.07.2023 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

    Тезкор қидирув натижасида қарздор эркак уйининг ташқи девори ортидан топилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-1-моддасига асосан ЖИБ Яшнобод туман судига юборилган.

    Суд қарорига асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангандан сўнг, қарздор эркакнинг қариндошлари томонидан 54 млн. 562 минг сўм алимент қарзи тўлаб берилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates