Алишер Усмонов марҳаматлик 1000 та оилага 2,5 милиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатди

    Мамлакатимизда 21 май 2020 4764

    Ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Марҳамат туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 1000 та оилага жами 2,5 милиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатди.

    Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ночорларга, кексаларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Бу эзгу фазилатлар қон-қонимизга сингиб кетган. Айниқса, бугунги таҳликали кунларда ана шу ўлмас қадриятларимиз яна бир бор синовдан ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун миллатимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати атрофида жипслашмоқда. Бу халқимизнинг бирлиги, ҳамжиҳатлигининг амалий намунаси бўлмоқда.

    Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилган бугунги синовли кунларда эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга ёрдам кўрсатишга имкони бўлган ҳар бир юртдошимиз хайрли ҳаракатга қатнашишга интилмоқда.

    Марҳамат туманидаги 48 та маҳалла фуқалолар йиғинларида жами 1000 та оила ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бўлиб уларнинг ҳар бирига таниқли бизнесмен ва меценат Алишер Усмонов томонидан ажратилган молиявий ёрдам маблағлари йўналтирилган банк карталари «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти Марҳамат филиали ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда етказиб берилди.

    - Бугунги синовли кунларда кўрсатилаётган бундай ёрдамлар биз учун эртанги кунимизга ишонч ва фарзандларимиз келажаги учун ўзимиз ҳам ҳаракат қилишимизга ундайди - дейди фуқаро Қимматхон Деҳқонова. –Савобли ишларни ташкил этган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    Рустамжон ЭШОНОВ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates