Дунёнинг 130 дан ортиқ давлатидан 280 нафар делегат иштирок этган конгрессда россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясининг президенти этиб сайланди.
FIE президентлиги учун курашда Усмоновга Швеция қиличбозлик федерацияси президенти Отто Дракенберг рақиблик қилди. Овоз бериш натижаларига кўра А.Усмонов 120, унинг рақиби 26 овоз тўплади.
Кейинги икки йилда Греция вакили Эммануэль Кациадакис Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE)нинг президенти вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.