Олмаота шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарига кўра, 30 ноябрь куни соат 05:33 да Ади Шарипов кўчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Биринчи ўт ўчириш бўлими воқеа жойига 7 дақиқа ичида етиб келди.
«1-қавати ва ертўласи ётоқхонага айлантирилган 3 қаватли турар жой биноси ёнаётгани аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг умумий майдони 30 квадрат метрни ташкил этади. Кўрилган чоралар билан ёнғин соат 06:22 да ўчирилди”, — дейилади департамент ахборотида.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинни текшириш ва ўчириш жараёнида 13 кишининг жасади топилган. Улар ис газидан заҳарланиб вафот этган, деб хабар беради Kazinform.
“Хостел маъмуриятининг маълумотларига кўра, ўзлари кўчага чиққанларнинг аксарияти Ўзбекистон, Қирғизистон ва Покистон фуқароларидир. Улар орасида қозоғистонликлар ҳам бор”, — деди у.
Олмаота шаҳар Полиция департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, қурбон бўлганларнинг 2 нафари Россия фуқароси, 9 нафари Қозоғистон фуқароси, 2 нафари эса Ўзбекистон фуқароларидир.








